Агуэро: "Челси" билан орамиздаги фарқ хурсанд қилмоқда"

Aziz Tukhtamuradov
18 авг 2015
«Манчестер Сити» футболчиси Серхио Агуэро Англия чемпионлари устидан қозонилган ғалабадан хурсанд.

"Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиз яхши бўлди. Бу барчаси режадагидек кетишига хизмат қилди. Албатта, чемпионат бошидаги 5 очколик фарқ ҳеч нарсани билдирмайди. Олдинда бизни катта ишлар кутиб турибди. Ишонаманки, ушбу йўлни мағлубиятсиз босиб ўта оламиз. Биринчи голни киритганимдан хурсандман. Бу ўз кучингга бўлган ишончни оширишда хизмат қилади", - дейди футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru