Агуэро: "Бу турнир нима учун ўтказиляпти ўзи?"
07 июл 2019 13:27
Янгиликлар
Агуэро: "Бу турнир нима учун ўтказиляпти ўзи?"
Аргентина термаси футболчиси Серхио Агуэро Чилига қарши ўйинда Лео Мессининг четлатилиши ҳақида гапирди.
"Биз шунчаки бир-биримизга қараб турардик. Бразилияга қарши ўйиндан бери Месси ўзини ғалати тутяпти. Ҳаммамизда бир савол: бу турнир нима учун ўтказиляпти?", - деди Агуэро.
37-дақиқада Гари Медель ва Лео Месси урушиб кетгани учун икки футболчига ҳам қизил карточка кўрсатилганди. Олдинроқ Аргентина термасининг кўплаб вакиллари Копа Америка борасида салбий фикрлар айтишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар