Агуэро 2014 йилнинг августидан сўнг илк маротаба захирадан тушиб гол урди

Aslanov Jasurbek
3 янв 2017, 13:14
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Бёрнли"га қарши баҳсни захира ўриндиғида бошлади.

Аргентианлик 46-дақиқада Келечи Ихеаначо ўрнига майдонга тушди ва 62-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб, жамоасининг ғалабасига (2:1) ёрдам берди.

Шундай қилиб, Агуэро 2014 йилнинг августидан сўнг икл маротаба захирадан ўйинга тушиб гол киритди.

Сўнгги маротаба у 2014 йилнинг 25 августида "Ливерпуль"га қарши "Этихад" стадионидаги АПЛнинг 2-тур баҳсида (3:1) захирадан ўйинга қўшилиб гол урган эди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia