АГМКни яна бир ҳужумчи тарк этди ва "Андижон"га ўтди

Mirjalol Normatov
31 июл 2022
Журналист Фахриддин Рўзиев АГМК ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг "Андижон"га ўтганини маълум қилди.

"Андижон" тажрибали форвардни трансфер қилди. АГМКни Зафар Полвонов ҳам тарк этди. У 2-даврани Про лигада ўтказади. Марказий ҳужумчини "Андижон" ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди", - деб ёзади журналист.

Зафар Полвонов 2017 йилдан буён олмалиқликлар таркибида ҳаракат қилаётганди. Ушбу мавсумда у фақатгина бир ўйинда майдонга тушди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia