UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  39 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  15 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

АГМК янги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди Янгиликлар

АГМК янги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди

АГМК янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги охирги назорат учрашувини Про-лига вакили “Оқ-тепа”га қарши Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказди.

Мазкур ўйинда ҳам олмалиқликалар мураббийлар штаби таркибдаги барча футболчиларга имконият тақдим этиб, ҳар иккала бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди.

Биринчи таймда жамоалар муроса йўлини танлашди. Дастлаб меҳмонлар биринчи бўлим сўнггига яқин пенальти ишлашди. Дарвозага тепилган тўпни қўли билан қайтаргани Сардор Раҳмонов майдондан четлатилди ва дарвозага пенальти белгиланди. Бироқ белгиланган пенальтини Султонов қайтаришга эришди. Лекин қайтган тўпга илдамроқ ҳаракат қилган Жамшид Юсупов ўйинда ҳисобни очди - 0:1. АГМК эса бу голга тезда реакция билдириб, ҳужумга отланишди. Баҳром Абдураҳимов жарима майдончаси ичида рақиблардан бирин-кетин ўтиб, тўпни дарвозанинг ўткир бурчагига жойлади - 1:1.

Иккинчи бўлимда АГМК катта устунлик билан ўйнаб, тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Қосимов - Эркинов - Раҳматов учлиги иштирокидаги комбинацион ҳужумни Полвонов аниқ зарбаси билан голга айлантирди - 2:1.

Учрашув сўнггига қадар эса таблодаги ҳисоб яна бир бор жамоамиз фойдасига ўзгарди. Бу гал Нурматов жарима майдончаси ичида фаол ўйнаб, тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллади ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Шу тариқа олмалиқликлар янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги охирги назорат ўйинини ғалаба билан якунлади.

АГМК Суперлига 1-тури доирасидаги мавсумдаги илк расмий баҳсни 29 февраль куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида “Металлург”га қарши ўтказади. Ўйин соат 16:45да бошланади.

Назорат ўйини

23 февраль, якшанба

АГМК — “Оқ-тепа” 3:1

Голлар: Абдурахимов (45), Полвонов (50), Нурматов (79) — Юсупов (42)

ОКМК спорт мажмуаси

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

АГМК (1-бўлим) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Баҳром Абдураҳимов, Санжар Турсунов - Арслонмират Аманов, Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили.

АГМК (2-бўлим) — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Сайдулло Тошпўлатов, Миржамол Қосимов - Шаҳзод Нурматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

Четлатиш: Раҳмонов (41)

Амалга оширилмаган пенальти: Ибрагим (42) — дарвозабон

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика