АГМК Санжар Турсунов ва Миржамол Қосимов билан шартномани узайтирди

Alisher
12 янв 2022
АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.

Клуб 2020 йили жамоага келган тажрибали футболчи Санжар Турсунов билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Санжар Турсунов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

АГМК шунингдек 2019 йили жамоага келган ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Миржамол Қосимов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати