UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  0 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  21 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади Янгиликлар

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади

АГМК клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, тажрибали футболчи Санжар Турсунов 2021 йилги мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

"2020 йилдан эътиборан АГМК сафига ўтган ва жамоамизнинг тарихий натижасига эришишда ўз ҳиссасини қўшган ажойиб иқтидор эгаси клуб билан ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди.

Санжар Турсуновнинг ўтган мавсумда "Қўқон-1912" дарвозасига киритган суперголи ПФЛ талқинига кўра, Суперлиганинг энг чиройли голи дея топилганди. Шунингдек, "championat.asia" нашри Турсуновнинг такрорланмас супер голини 2020 йилнинг беназир голи дея таърифлаганди.

Янги мавсумда ҳам АГМК билан биргаликда мақсад сари интиладиган Санжар Турсуновга омад тилаймиз ва чиройли голларни кутиб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

"Championat.asia" маълумотларига кўра, Санжар Турсунов олдида қатор вариантлар пайдо бўлганди. Булар орасида хориждан ҳам таклифлар келиб тушган. Бироқ футболчи келаси мавсумда ҳам айнан АГМКда ўйнашни маъқул топди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика