UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди Янгиликлар

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди

Теглар :  РубинАГМК
Янги мавсумга тайёргарлик қисмининг якуний босқичини давом эттираётган АГМК жамоаси йиғин доирасида бугун Про-лига вакили "Рубин"га қарши назорат баҳси ўтказди.

Назорат ўйини

20 февраль, пайшанба

АГМК - "Рубин" 4:0

Голлар: Ватсадзе (15, ассист: Жокич), Йўлдошев (63, ассист: Қосимов), Эркинов (75), Қосимов (86-пенальтидан)


АГМК (4-2-3-1) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Арслонмират Аманов, Баҳром Абдураҳимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.


Иккинчи бўлимдаги ўйнаган таркиб (4-3-3) — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Миржамол Қосимов, Шаҳзод Нурматов - Мурод Тошматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

Мазкур ўйинда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар иккала таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Жасур Умаров ва Санжар Турсунов бу галги ўйинни микро жароҳат туфайли ўтказиб юборишди. Учрашувни катта устунликда ўтказган олмалиқликлар биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди. Шуларнинг бири ўйиннинг 15-дақиқасига тўғри келди ва Жокичнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Мате Ватсадзе аниқ зарба орқали баҳсда ҳисобни очди - 1:0.

Қолган вазиятларда "Рубин" посбони ўз жамоасини қатор голлардан қутқариб қолишга муваффақ бўлди ва жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга чиқиб кетишди.

Танаффусдан кейин, аниқроғи ўйиннинг 63-дақиқасида Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидаги узатмасини Бобур Йўлдошев боши билан голга айлантирди - 2:0.

Ҳужумлар ёмғирини ёғдирган олмалиқликларнинг 75-дақиқадаги уриниши ҳам самара келтирди. Ҳужумда фаоллик кўрсатган вингери Хожимат Эркинов ҳимоячилардан қочиб кетиб, учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.

Баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Хожимат Эркиновни рақиб ҳимоячиси чалиб йиқитди ва ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Миржамол Қосимов аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика