UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди Янгиликлар

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди

Суперкубок финалидан сўнг "Насаф" ҳужумчиси Рубин Хебай учрашув ҳақида фикр билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз.

- Менимча, жуда оғир ўйин бўлди. Об-ҳаво ёмғирли, майдон эса футбол ўйнаш учун жуда ноқулай эди. Бироқ биз ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик ва охир-оқибат жамоалар ўртасидаги кичик фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

- Собиқ жамоангиз ва уларнинг мухлисларига қарши ўйнаш қўшимча босим юкламадими?

- Йўқ, биз профессионал футболчилармиз. "Андижон"да ўйнаган пайтимда бир йил давомида мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Улар мени яхши кўришарди, мен ҳам уларни ҳурмат қиламан. Футболчининг жамоасини ўзгартириши табиий ҳол. Шу боис, қайси жамоада ўйнашимиздан қатъи назар, майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- "Андижон" клубидаги голларингиз орқали мухлислар меҳрини қозонгансиз. Аммо "Насаф"да ўйинлар ва голларингиз сони кўп эмас. Бунга сабаб нима?

- Дастлаб жароҳат туфайли бир ярим ой таркибдан четда қолдим. Ҳозир ўз ҳолатимга қайтдим, гол уришни бошладим. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам гол уришда давом этаман ҳамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика