Агент: "Рафаэл "Манчестер Юнайтед"да бахтли"

Narzulla Saydullayev
26 сен 2013, 20:08
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэлнинг агенти Кассиано Перейра бразилиялик футболчи Бразиялига қайтиш нияти йўқлигини маълум қилди.
"Рафаэлни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олиш бу қийин вазифа. У жароҳатига қарамай асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади".

"Коринтианс"дан ҳеч ким мен билан алоқага чиққани йўқ. Агар Рафаэлга аниқ таклиф билдирилса, бу ажойиб бўлади. Аммо трансфер амалга ошиш эхтимоли жуда паст, сабаби у "Юнайтед"да бахтли. Рафаэл Бразилияга қайтиш ҳақида ўйлагани ҳам йўқ".

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru