Агент: "Отаменди "Манчестер Сити"да бахтли, аммо ким ҳам "Реал"да ўйнашни истамайди"

Aslanov Jasurbek
20 фев 2017
"Реал" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Николас Отамендига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда аргентиналик футболчининг агенти Мартин Сендоа маълум қилди.

"Отаменди ўйин услуби бўйича жорий мавсум охирида "Реал"ни тарк этадиган Пепега ўхшайди. Бу клуб Никони "Валенсия"да ўйнаган пайтларидан кузатади. "Барселона" ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ўшанда музокаралар узилиб қолган. Нико "Манчестер Сити"да бахтли, аммо ким ҳам "Реал"да ўйнашни истамайди?" - дейди Сендоа.

Отаменди жорий мавсум АПЛнинг 20 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Radio Continental