Агент: "Аслида Моура "Манчестер Юнайтед"га ўтиши керак эди"

Mirjalol Normatov
10 май 2019
"Тоттенхэм" футболчиси Лукас Моуранинг агенти Вагнер Рибейронинг айтишига кўра, хавбек "Манчестер Юнайтед"га ўтиши керак бўлган.

"Бир неча йиллар олдин Моуриньо Моурани "Реал"га олиб ўтмоқчи бўлганди. Ўша вақтларда португалиялик мутахассис Лукаснинг ўйинини доимо кузатиб борарди. Кейинчалик у ПСЖда ўйнаётган Моурани "Манчестер Юнайтед"га олиб ўтишга қаттиқ ҳаракат қилди. Бироқ трансфер кичик сабабларга кўра амалга ошмаганди", - деди агент.

Моура 25 миллион евро эвазига "Тоттенхэм"га ўтганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN