Адейеми Холанд "Манчестер Сити"га ўтганидан сўнг "Боруссия"га келади

Alisher
10 май 2022
"Зальцбург" форварди Карим Адейеми фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" клубида давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 20 ёшли немис дортмундликлар билан шартнома борасида келишувга эришди.

"Зальцбург" ўйинчи учун 38 млн евро олади, Адейеми эса "Манчестер Сити"га кетадиган Эрлинг Холанднинг ўрнини эгаллайди.

Адейеми жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 8та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano