UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди  2 09:18МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди  1 08:52Исроиллик футболчига Ўзбекистоннинг иккита жамоаси қизиқишмоқда  12 08:25Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:20Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Трактор" 0:1  7 07:58U-17 Жаҳон чемпионати. Финалчилар аниқланди  6 07:37Sofascore. Навбатдаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  4 03:00АПЛ. 80 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган МЮ мағлубиятга учради  20 02:45"Эвертон" футболчиси жамоадошига шапалоқ туширгани учун четлатилди  9 00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  24 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  15 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  37 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1

Адама Траоре "Вулверхэмптон"ни АПЛда олиб қолиш учун курашади Янгиликлар

Адама Траоре "Вулверхэмптон"ни АПЛда олиб қолиш учун курашади

Мавсум сўнгида клуб билан шартномаси тугашига қарамай, Адама Траоре жамоасини юқори лигада қолиши учун ёрдамлашади.

Бу вазифа бажарилгачгина у ўзининг келажаги ҳақида ўйлаши мумкинлигини айтиб ўтди. 26 ёшли вингер Хулен Лопетеги қўл остида "Вулверхэмптон"ни қуйи лигага тушиб кетишдан сақлашда кўмак берганидан кейин бирор пайт клуб иерархияси билан у билан янги шартнома борасида гаплашиши мумкинлигини билдирди.

У шундай деди: “Менимча, ҳамма менинг шартномам ҳақида сўраяпти. Мен учун ҳозир жамоанинг ўсишига ёрдам бериш ҳамма нарсадан муҳим ва кейин нима бўлишини кўрамиз.

Мухлислар вазиятни, босимни ва парда ортидаги воқеалар ҳақида билмайди. Улар нима бўлаётганини ижтимоий тармоқлардан кузатишади. Уларнинг баъзилари сохта бўлиб чиқади. Мухлислар учун энг муҳими ОАВда чиқаётганларнинг қайсилари ҳақиқат эмаслигини тушуниш ва баъзан футболчиларни тинглаш.

Футболчилар босимни бошқача қабул қилишади. Мен учун бу ишининг бир қисми. Мен футболчи бўлишдан завқ оламан. Майдонда бўлиш ва ўйиндан завқ олиш учун кўп мехнат қиламан.

Мен босимни яхши кўраман. Одамларнинг ҳақ эмасликларини исботлашни яхши  кўраман.

Шартнома масаласи… Бу клубга боғлиқ. Клуб мен билан бу борада гаплашиб олиши керак. Гаплашиб олгач нима бўлишни кўрамиз”.

Адама Траоре ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини болаликдаги жамоаси "Барселона"да ижара асосида ўтказди. Ўша пайтда унга "Тоттенхэм"дан қизиқиш бўлаётган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика