Абрахам учун дунёнинг энг зўр ҳужумчиси ким?
09 окт 2019 10:43
Янгиликлар
Абрахам учун дунёнинг энг зўр ҳужумчиси ким?
Лондоннинг "Челси" клуби форварди Тэмми Абрахам ўзи учун дунёниниг энг кучли ҳужумчиси ким эканлигини айтди.
"Кейн? У мен учун дунёнинг энг яхши форварди. Мен яқинда Баркли билан гаплашдим ва у ҳам Кейн каби кучли форвардни кўрмаганлигини айтди.
Агар Кейнга жарима майдончаси ичида имконият берсангиз, 10та имкониятдан 9тасида фойдаланади.
Айнан шунинг учун мен Кейндан ўрнак оламан ва унга ўхшашга ҳаракат қиламан", - дейди Абрахам.
Қайд этиш керакки, Абрахам жорий мавсум Премьер-лигада ўз кумиридан кўра яхшироқ натижа қайд этмоқда. Ёш ҳужумчи ҳозиргача 8та гол урган бўлса, Кейн 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар