UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Форлан: "Барселона"нинг Суарес билан қилган иши клубнинг кўпгина ўйинчилари билан ҳам содир бўлган"  0 13:05"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди  8 12:51АПЛ. "Ливерпуль" - "Арсенал" ва бошқа ўйинлар учун превью   2 12:44Лемарга "Лейпциг" клуби қизиқмоқда  0 12:39Диёр Имомхўжаев: "Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади"  11 12:28Нозима Зариповани табриклаймиз!  5 12:18Зидан "Реал"нинг эҳтимолий трансферлари ҳақида гапирди  0 12:07Интервью. Бахтиёр Ашурматов: "Бунёдкор"га қарши ўйин жамоамиз учун бурилиш нуқтаси бўлади"  4 11:52Луис Суарес 2020/21 йилги мавсум "Атлетико"да қайси рақамда ўйнайди?  2 11:35"Тамбов"- "Спартак". Москва клуби тарихий ғалабага эришадими? Превью  11 11:24"Челси" хавбекини АПЛнинг уч жамоаси ижарага олмоқчи  4 11:00МЮ футболчиси "Эвертон"га ўтиши мумкин  2 10:37Карикатура: МЮ Англия жамоалари орасида трансферлар ойнасида етарли даражада фаол эмас  5 10:13"Барселона" Дестнинг трансферини келаси ҳафта бошида амалга оширади  4 09:55Габи Жезус бир ойга сафдан чиқди   3

Абдухолиқ Қурбонов: "ПРО-Лига ўйинлари ҳам марказлашган холда ўтказиш фикрига қарши эмасман" Янгиликлар

Абдухолиқ Қурбонов: "ПРО-Лига ўйинлари ҳам марказлашган холда ўтказиш фикрига қарши эмасман"

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси етакчи футболчиларидан бири Абдухолиқ Қурбонов билан ташкил этилган интервью билан танишишингиз мумкин.

- Айни дамда "Истиқлол" жамоаси машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Клубимиз мшғулотлари карантин вақтидаги бўш вақтдан фойдаланиб, аъло даражада ташкил этилмоқда. Жорий мавсумдаги вазифамиз Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш, насиб бўлса буни уддалаймиз деган умиддаман.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоанинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Айни дамда ПРО-Лига клубларида иштирок этаётган жамоаларнинг имкониятлари бир хил даражада. Кучли ёки кучсиз деб ҳеч бир жамоани алоҳида ажратиб бўлмайди. Масалан "Нефтчи", "Динамо", "Истиқлол", "Турон", "Шўртан" каби жамоалар иштирок этаётган лигада рақобат жуда кучли бўлиши табиий. "Оқ-тепа" ва "Зомин" жамоалари ҳам жуда яхши шаклланган, "Хоразм"да ҳам натижаларни яхшилаш учун имконият етарлича.

- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Зомин" ва “Динамо" мағлуб этилди, сафардаги ўйинда "Шўртан" билан мағлубият. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- "Шўртан" билан ўйинда ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик, "Динамо" га қарши баҳсда омад биз томонда бўлди. Шу боис "Зомин" билан бўлиб ўтган учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўрдик, гувоҳи бўлганингиздек якунда ғалаба қозондик.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- ПРО-Лига ўйинларини марказлашган холда ўтказиш фикрига қарши эмасман. Биринчи навбатда санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш таъминланади. Бундан ташқари марказлашган ўйинлар жамоаларнинг асл кучини кўрсатиб беради. Жуда қизиқ учрашувлар бўлади, ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга чиқиши тайин.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?


- Футболчи сифатида озми кўпми, натижалар кўрсатиб келмоқдамиз. Асосий мақсадим "Истиқлол"ни Суперлига йўлланмасига эга чиқишида ўз ҳиссамни қўшиш, насиб бўлса биз ҳам куни келиб юқори лигада ўйнаймиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика