Абдувоҳид Неъматов: "Энди бор эътиборни Суперлигага қаратиб, титулни қўлга киритмоқчимиз"
31 окт 2022 08:10
Янгиликлар
Абдувоҳид Неъматов: "Энди бор эътиборни Суперлигага қаратиб, титулни қўлга киритмоқчимиз"
Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугунги ўйинга иккала жамоа ҳам яхши тайёрланганди. Бу кубок ортида Чемпионлар Лигаси йўлланмаси турганди. Бундан ташқари, адашмасам “Навбаҳор” ҳам 24 йил деганда мусобақа финалига чиқди. Кубокда биз кўпроқ ўйин ўтказгандик, ўтган йили титулни қўлга киритгандик. Кубок финалида ўйнадик, ОЧЛ плей-оффида Дубайда “Банияс” билан баҳс олиб бордик. Катта ўйинларга тайёр эдик. Энг асосийси ғолиб бўлдик. Энди Худо хоҳласа чемпионатда учта учрашув қолди, бор кучимиз ва боримизни шу ўйинларга бериб, Иншооллоҳ кубокни кўтариш насиб этсин”, дейди “аждарлар” кипери.
Фахриддин Рўзиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар