UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  0 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  2 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  3 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37

Абдусапи Қаюмов FCDB 2017 мусобақаси совриндори Янгиликлар

Абдусапи Қаюмов FCDB 2017 мусобақаси совриндори

Беларуснинг Минск шаҳрида ўтказилган FCDB 2017 мусобақасида Абдусапи Қаюмов совриндорлар қаторидан жой олди.

Минск шаҳрида бўлиб ўтган FCDB 2017 мусобақасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Абдусапи Қаюмов кучли киберфутболчиларни енгиб совриндорлар қаторидан жой олди.

Финал учун кечган баҳсда омад киберфутболчимиздан юз ўгирди ва учинчи ўрин учун кечган баҳсда ҳамюртимиз Абдусапи Қаюмов украиналик рақибини 3та ўйинда 3:1, 3:4, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 



Тошкентнинг "Локомотив" клуби киберфутболчиси Абдусапи Қаюмов мусобақада ўтказган барча ўйинлари қуйидагича кўриниш олган.


Гуруҳ босқичи

Abdusapi vs Dinamo Kiev 2:1
Abdusapi vs Forlans  0:5
Abdusapi vs Forlans  2:1
Abdusapi vs Psv Bruma  1:1
Abdusapi vs Psv Bruma  2:3
Abdusapi vs Dinamo Kiev  1:1


1/4 Финал

Abdusapi vs Fearggwp 3:1, 3:4, 2:1 

1/2 Финал

Abdusapi vs Ketko 1:4, 0:3


Абдусапи Қаюмов кўрсатган натижалари мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчиларини ҳайрон қолдирди. Шу муносабат билан деярли барча иштирокчилар Абдусапи Қаюмов билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилишди. 



Ўртоқлик учрашувлари

Abdusapi vs Labatrias 2:5
Abdusapi vs Fearwggwp 4:5
Abdusapi vs Fearwggwp 1:0
Abdusapi vs Benfica 3:2
Abdusapi vs Ajax Dani 3:2


Мусобақа якунига етганидан сўнг, киберфутболчимиз Абдусапи Қаюмов ОАВ вакиллари берган саволларга жавоб қайдарди.


"Аввалам бор ушбу мусобақада иштирок этганимдан хурсандман. Аввал ўз олдимга гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини қўйгандим. Мана ҳозир учинчи ўринни қўлга киритдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Турнирни аъло даражада ўтказилди. Ташкуилотчиларга раҳмат айтаман. Минск шаҳрига боришим билан беш юлдузлик меҳмонхонадан жой ажратиб беришди. Ўзбекистондаги барча яқинларим мени қўллаб-қувватлаб тургани учун мана шу даражага эришдим. мусобақага ташриф буюрган ОАВ вакиллари ва турнир иштирокчилари ҳайрон қолишди. қандай қилиб 37 ёшда бундай натижа қайд этиш мумкин дея савол беришди.

 Хуллас гуруҳдан чиқиш вазифасини бажардим ва навбат кейинги босқичга келди. Ушбу босқичда рақибимни 3та ўйин натижасига кўра, 3:1, 3:4, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдим. Бироз чарчоқ аломати сезилдими ёки омад етишмадими ярим финалда Беларусиялик киберфутболчига 1:4, 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдим ва учинчи ўринни қўлга киритдим. Минскдаги мусобақада ФИФА 18 ўйинини қандай ўйнаш кераклигини тушундим. Бу мусобақа мен учун ўзига яраша мактаб вазифасини ўтаб бердим. Энди бу ерда кўриб ўрганганларимни шогирдларимга ҳам ўргатаман. Мени қўллаб-қувватлаб турганларга яна бир бор раҳмат айтаман. ишончингларни оқладим, деб ўйлайман", - дейди Абдусапи Қаюмов.




Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика