UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЛаЛига. 2та пенальти, 4та сариқ ва 8та гол, "Вильярреал" – "Гранада" драмаси якунланди  1 01:35"Ювентус" янги мавсум олдидан охирги назорат баҳсини C Серия вакилига қарши ўтказди  0 01:05Лига 1. "Монако" бу гал дебютантга йирик ҳисобда ютқазди  2 00:50Зидан: "Бир киши кам бўлиб яхши ўйнадик. Бейл билан эса гаплашиб олдик"  5 00:20ЛаЛига. "Валенсия" 101-дақиқада урилган гол туфайли тайёр ғалабани бой берди   1 23:55Агуэро гол урди, Гвардиола билан тортишди, сўнг ярашди, кейин эса ҳайрон бўлди  12 23:25Рибери фаолиятини Мерсисайд клубида давом эттиришга яқин  8 23:25АПЛ. Жезуснинг голи бекор қилинган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  61 23:16Темурхўжа Абдухолиқов: "Омад бизнинг томонда бўлди"  1 23:00"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси АПЛ антирекордини ўрнатди  1 22:50Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак"  29 22:37Стерлинг биринчи бора бундай натижага эришди  2 22:33Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди"  5 22:25Модрич фаолиятида илк марта тўғридан-тўғри қизил олди  3 22:23Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди"  18

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак"

А Про-Лига 3-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шўртан” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Дастлабки икки турда мағлубиятга учрадик, бироқ ўша учрашувларда ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юборгандик. Мағлубиятга учраган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаганди. Бугунги ўйин учун жиддий тайёргарлик кўрдик, оддинги учрашувлардаги хатоларимизни таҳлил қилдик. “Нефтчи” номидан ҳар бир футболчи майдонга фақат ғалаба учун чиқиши керак. Бундай шонли тарихга эга жамоага муносиб бўлиш керак, ана ўшанда ғалабалар бўлади.

Биздаги биринчи вазифа ўйинимизни яхши ташкил этиш ва учрашувларда ғалабалар қозонишдан иборат. Бугунги учрашув ҳар куни ўзимиз машғулотлар олиб борадиган майдонда ўтказилганлиги ҳам бугунги ғалабамизни таъминловчи омиллардан бўлди.

Про-лигада ўйнаётган бўлсак ҳам бизга ишониб учрашувларга ташриф буюраётган мухлисларимиз учун яна Суперлигага қайтиш учун ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Нефтчи” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг