

- Қийин ўйин бўлди. "Локомотив" 5 та ҳимоячи билан ўйнагани бизга ёриб ўтишда қийинчилик туғдирди. Тезкор гол ҳам таъсир қилди. Футболда охиригача курашиш керак. Шукр, бугун ғалабага эришдик.
- Жамоада шерикларнинг алмашиб туриши қийинчилик туғдирмайдими?
- Йўқ, қийин бўлаётгани йўқ. Улар билан олдиндан ўйнаб келамиз.
- Жамоада муаммо йўқми? Биринчи бўлимда "Олимпик"да иштиёқ йўқдек кўринди...
- Йўқ, бизда ва жамоамизда ҳаммаси яхши. Биринчи бўлимда мезбонларнинг 5 талик ҳимоя чизиғи бизга озроқ қийинчилик туғдирди.



