UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  1 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  3 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  15 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1

Абдураҳмон Фозилов: “Чипта олишдаги қийинчиликлар ҳақиқий фожеа” Янгиликлар

Абдураҳмон Фозилов: “Чипта олишдаги қийинчиликлар ҳақиқий фожеа”

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов кечаги Эрон билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- Мухлислар клуби сардори сифатида айтингчи, мухлисларнинг чипта олишда қийинчиликка учраётгани Сизни хавотирга солмаяптими?
- Хавотирга солмаяптими? Бу хавотир эмас, бу фожеа! Ушбу муаммо аввало мухлислар кайфиятини 0 даражага тушириб юборди, касса олдидаги оломон тиқилинчи, ғараз
чипта олиб сотарларнинг ҳийла найранглари, 25 000 – 30 000 сўмлик чипталар 50 000 – 150 000 сўмгача сотишгани ҳеч кимга сир эмас, қани айтингчи ўз нархидан 2-3 баробар қимматга сарсон саргардонлик билан олинган чипта билан футболга кирсангиз сизга алам қилмайдими?
“Бунёдкор” стадиони мен кўрган стадионлар орасида энг аъло ва яхши стадион, шарт-шароитлар барчаси мухлис учун, лекин минг афсус  барчасини ғаламис нафс қуллари, нафс гадолари пучга чиқармоқда! Ўйлайманки, Хитой билан бўлиб ўтадиган ўйинда бу камчиликларнинг олди олинади, олинмаса биз мухлислар ўзимиз нимадир қилишимиз керак!

- Кечаги “мозайка”нинг ўхшамаганига асосий сабаб нима бўлди?

- Эрта тонгдан ҳаракат қилиб стадионнинг иккинчи қавати 5та секторига бирма-бир рангли қоғозлар қўйиб чиқдик, барчаси режадагидек эди, лекин мана бир неча ўйинлардан бери режамизни 100 фоиз амалга оширишга қийналамиз.

Сабаби оддий: стадионга биринчи бўлиб кириб келган одамлар ўзига "ёқиб қолган" рангни бошқа сектор ёки ён атрофидаги ўриндиқдан олиб бошқа жойга тагига "кўрпача" қилиб ўтириб олиши бўлмоқда. Хаттоки волонтерларимизнинг илтимослари ҳам ёрдам бермаяпти. Нима ҳам қилардик, ҳаракатда ва изланишларда давом этамиз.


- Мухлисларга Хитой билан ўйиндан олдин нима деган бўлардингиз?
- Рости бир нарса дейишга ҳам ҳайронман, биз мухлислар нима бўлганда ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Сабаби бизда бошқа ватан йўқ, битта терма жамоамиз ҳам битта! Айтишадику ота-она ва ватан танланмайди! Барчамиз жамоамизни бир тану, бир жон бўлиб қўллаб-қувватлайлик, ҳақиқий 12-ўйинчига айланайлик!

Агар яна шу чипталар масаласига келсак, мендан Ўзбекистон - Эрон учрашувига юзлаб яқинларим чипта сотиб олишга ёрдам сўрашганида уларга ёрдам бермадим, битта маслахат бердим холос: Ўйин бошланишига 20-30дақиқа қолганида стадионга келсангиз олиб сотарлардан ўз нархига оласиз, 10 дақиқа олдин эса хаттоки арзон ҳам оласиз, дедим.

Азиз мухлислар келинг барчамиз бирлашиб "улар"га қарши кучга айланайлик ва олиб сотарлардан умуман чипта олмайлик!

“Бир икки марта ўйинни твда кўрсак кўрибмиз ёки стадионга 10-20 дақиқа қолганида келиб чипталарни 50 фоиз арзон нархда сотсанг оламиз” дейлик. Ишонаман иккита ўйиндан кейин улар банкрот бўлишади!


Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика