

- "Бунёдкор"ни ярим финал билан табриклайман. Бугун улар яхши ҳимояланишди ва ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Очиғини айтганда, "Бунёдкор"га кўпроқ Тошкентда ўтган биринчи учрашув натижаси асқотди. Бугун бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Биз кубокка ҳам, чемпионатга ҳам астойдил курашдик ва курашяпмиз. Энди бор эътиборимизни чемпионатга қаратамиз, - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев.
“Бунёдкор” матбуот хизмати
“Бунёдкор” матбуот хизмати



