

"ОКМК ўз ўйинида ғалаба қозонди. Умуман олганда ҳам бу жамоа кучли эди, "Бунёдкор" эса битта ўйинда яхши, иккинчисида бошқача ўйнамоқда. ОКМК йирик ҳисобда бўлмаса ҳам ютиши аниқроқ эди.
"Бухоро"га Александр Хомяков келди. Исталган жамоада мураббий ўзгариши ўйинга таъсир қилади. "Навбаҳор"да биринчи даврадан сўнг Алишер Одилов кетди. Бу ҳам ўз сўзини айтди.
Фарғонадаги учрашувда тенглик эди. Дуранг қайд этилганида кўпроқ "Пахтакор"га фойда бўларди. "Нефтчи"ни олдинда янада кучли ўйинлари кутиб турибди",- дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев.



