UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  17 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз" Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бугунги учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва олимпиячиларимизнинг имкониятини чамалади.

"Эсимда бор, Жанубий Корея билан ўйинда захирада қолган эдим. Рақиб дарвозамизга адашмасам 20тадан ошиқ зарба йўллаган. Зарбаларнинг аксариятини Юрий Шейкин қайтарган, айримлари тўсинга тегиб қайтган эди. Азамат Абдураимов битта аниқ зарба билан жуда чиройли тарзда дарвозани ишғол қилгани ёдимда. Кореялик футболчиларни кўрсангиз худди орқасига мотор улаб қўйгандек югурарди. Анча тез эди. Бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилганини сабаби финалда Хитойни бемалол юта олардик. 

Жанубий Кореяда Анатолий Бишовец мураббийлик қиларди. Адашмаётган бўлсам рақибнинг ҳар бир футболчисига уй ва мукофотлар ваъда қилингани ҳақида эшитганмиз. Лекин ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа сифатида шаклланган. Ўша таркибдагиларнинг айримлари ҳозир мураббий бўлиб ишламоқда. Бугунги Жанубий Кореяга нисбатан анча кучли ва тез эди. 

Худо хоҳласа, йигитлар рақибидан устун келишади. Чорак финалда Саудия Арабистонидан устун келишди. Омад ва куч-қувват тилаймиз. Биз яратган тарихни такрорлашига ишонаман", - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика