UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  4 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон кубогида кучсиз жамоа йўқ" Янгиликлар

Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон кубогида кучсиз жамоа йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футзалчиси, "Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи Абдулла Бўриев Кубок учрашувларидан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

Мутахассис янги федерациянинг дастлабки ишларига баҳо берди. 

- Ўзим тўп тепган пайтларимда ҳам Кубок баҳслари шундай форматда ўтарди. Гуруҳ босқичи, кейин чорак, ярим финал, финал тарзида жамоалар бир-бири билан ўйнаб чиқарди. Бу йилги Кубок беллашувлари қизиқарли ўтишини кутяпман. Жамоалар гуруҳларга бўлинган, ҳаммада имконият бир хил. ПФЛ ўтказган Ўзбекистон Кубогида битта қуръа бўларди. Битта ўйиндан иборат эди. Имкониятлар кам, кучли жамоага тушиб қолсангиз дарҳол мусобақа билан хайрлашардингиз. Ҳозирги форматда эса ҳар бир жамоада имконият бўлади, боз устига учрашувлар гуруҳда икки маротабадан ташкил қилинади. Жамоалар кўпайди. Яна бир фойдаси шуки, ҳаваскор жамоалардан футзалчиларни кўрикка таклиф қилиб сўнг шартнома тузиш мумкин экан. Шартномасиз ҳам Кубок баҳсларига ҳаваскор футзалчиларни қўйишга рухсат берилгани катта янгилик сифатида қабул қилинди. Бу орқали янги футзалчиларни, ёшларни кўздан кечириб оламиз.

- Ўзбекистон кубогида жамоалардан БМБ етакчи бўлса, ОКМК бундан ташқари "Локомотив"дан яхши ўйин кутяпман. ЎзСҚБ таркибига яхши ўйинчилар келган. Ўзимнинг бошқарувимдаги "Бунёдкор" ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. 16 та жамоа орасида кучсизи йўқ. Фақат "Гулистон" жамоаси жумбоқли бўлиб турибди. Қолганлар ҳам яхши тайёргарлик кўрган. 

- Ўзбекистон футзал федерациясининг алоҳида бўлиб чиқишини жуда катта ютуқ дейиш мумкин, чунки ўз вақтида ташкилотнинг ўзи бўлганида ўйнаганман, ишлаганман. Бунинг катта фойдалари бор. футзал ривожланиши учун муҳим қадам ташланди. Оддий қилиб айтганда дардингизни айтишга, маслаҳатлашишга президент, вице-президент, бош котиб, ходимлар бор. Ўзимизнинг федерациямиз бор. Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Акмалович ҳамма мураббийларни йиғиб, муаммоларни тинглаб, клубга, футзалчиларга қўлидан келганича ёрдам беришини айтиб ўтдилар. Ҳар бир мураббий билан алоҳида гаплашдилар. Бундан ҳамма мураббийлар хурсанд. Очиғи, бизнинг фикрларимиз ўрганилмаётганига анча бўлиб кетганди. Бир ёқадан бош чиқариб ва биргаликда ишлашни таклиф қилдилар. Бу юқорига ташланган катта қадам бўлади. Миллий терма жамоамиз ҳам юқори натижаларга эришади деб ўйлайман. Федерация алоҳида бўлгани дарҳол сезилди. Мана Ўзбекистон кубогида энди 2 та тур олдин қайси санада, ким билан, қаерда ўйнашимизни биламиз. Режа қилиб, тайёргалик учун қулайликлари бисёр. Олдин ҳаммаси тақалиб қолар, меҳмонхона муаммога айланарди. Мен футзал федерациянинг алоҳида ташкилотга айланганини қўллаб-қувватлайман. 

- "Бунёдкор" футзал жамоаси Ўзбекистон Кубогига тайёргарликни эртароқ бошлаб юборган. Қуръадан сўнг рақибларимизни билдик, шунга яраша тайёрланяпмиз. Таркибимизда янги 3 нафар ўйинчи кўрикдан ўтмоқда. Кубокда уларни кўриб оламиз. Умид қиламанки, улар жамоамизни кучайтира олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика