

"ПСЖ каби юқори даражали клубнинг бир қисми бўлиш мен учун улкан шараф. Мен ҳар доим ушбу лойиҳа жозибали эканлигини айтиб келаман. ПСЖга ўтиш – бу фаолиятимдаги муҳим қадам". Янги клубимга қўлимдан келган барча нарсани бераман ва ўзимнинг барча сифатларимни кўрсатиш имкониятини интизорлик билан кутяпман", - дейди Диалло.

23 ёшли франциялик футболчи ПСЖ билан 2024 йил 30 июнига қадар шартнома имзолади.



