Аббосбек Файзуллаев: "Хато қилган жамоалар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган босқич бошланди"
09 сен 2024 00:05
Янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев: "Хато қилган жамоалар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган босқич бошланди"
ЦСКА клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев Қирғизистонга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
"Бу босқичнинг масъулияти катта ва шу сабабли осон ўйинлар бўлмайди. Буёғига хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, хато қилганлар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолишади. Қирғизистонга қарши қийин учрашув бўлади деб ўйлайман. Қўшниларимиз футболчи ўсиб бормоқда. Эронга қарши учрашув бунга исбот. Баҳрайн Австралияни мағлуб этди, Фаластин Кореядан очко тортиб олди. Айни дамда ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўриш керак, бўлмасам ҳар қандай жамоага мағлуб бўласиз. Рақиб 4та ҳимоячи билан ўйнайдиган бўлса, менга бироз осонроқ бўлади, сабаби кўпроқ очиқ зоналар пайдо бўлади. 5 нафар ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоаларга қарши эса бироз қийинроқ, бундай жамоалар зичроқ ҳимояланишади" - дея фикр билдирди Аббосбек Файзуллаев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар