

"Championat.com" нашри маълумотига кўра, Германия клуби ўзбекистонлик футболчини диққатлик билан кузатиб бормоқда.
ЦСКА Аббосбек Файзуллаевни 2023 йил ёзида 500 минг еврога сотиб олганди. Ушбу мавсумда футболчи 23 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 6 ассист қайд этди.
Ҳозирча унинг трансфер суммаси 8 млн еврога баҳоланмоқда.



