"Гулистон" мураббийи "Сурхон" мағлуб этилганидан сўнг нималар деди?

30 авг 2026, 08:24
"Гулистон" бош мураббийи Аббос Эргашев "Сурхон"га қарши Ўзбекистон кубоги баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу баҳс сирдарёликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Сабаби, Сурхон жамоаси сўнгги вақтларда Суперлигада ҳам жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Жамоанинг сўнгги турларда ҳатто Пахтакор майдонидан бир очко билан қайтгани ҳам юқоридаги фикримга исбот бўла олади.

Термизликлар таркибида ҳам тактик, ҳам техник жиҳатдан жуда кучли футболчилар ўйнашмоқда. Сурхон ҳамиша чиройли ва томошабоп футбол намойиш этишга интиладиган жамоа. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Гарчи Биринчи лига жамоаси бўлсак-да, ўзимизнинг устун томонларимиздан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдик ва якунда Биринчи лига клублари тарихида биринчи бўлиб Ўзбекистон кубогининг чорак финалига чиққан жамоага айландик. Жамоамиз билан мана шундай ажойиб тарих яратганимиздан жуда хурсандман.

Ушбу ғалаба билан бутун Сирдарё халқини табриклайман. Мазкур ғалабамизни Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шарафига мухлисларимизга совға сифатида бағишладик.

Шунингдек, ушбу ғалаба билан вилоятимиз ва клубимиз раҳбарларини ҳам муборакбод этаман. Улар майдон ташқарисида катта ишларни амалга оширишмоқда. Бу ғалабаларимизда уларнинг ҳам ҳиссаси катта. Насиб этса, ушбу раҳбариятимиз билан биргаликда ривожланишда давом этамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UzPFL

Сўнгги янгиликлар

Барча ›