А Сериянинг 26-тур ўйинларида Астори хотираси ёдга олинади

Aslanov Jasurbek
1 мар 2019
Италия чемпионатининг 26-тур ўйинлари "Фиорентина" собиқ ҳимоячиси Давиде Астори хотирасига бағишланади.

2018 йилнинг 4 март куни футболчи 31 ёшида вафот этган эди.

Асторининг сурати ҳар бир ўйиннинг 13-дақиқасида стадион экранларида намойиш этилади. Мухлислар ўша дақиқада қарсаклар билан футболчи хотирасини ёдга олишади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia