А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум
07 ноя 13:27
Янгиликлар
А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум
"Наполи" ярим ҳимоячиси Франк Замбо-Ангисса Италия А Сериясида муносиб эътирофга сазовор бўлди.
У лиганинг октябрдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Мукофот 22 ноябрь, шанба куни Неаполдаги Диего Армандо Марадона номидаги стадионда бўлиб ўтадиган "Наполи" – "Аталанта" ўйинидан олдин топширилади.
Замбо-Ангисса мухлисларнинг овоз бериши ва индивидуал статистикага асосланиб, Федерико Бонаццоли ("Кремонезе"), Хакан Чалханоглу ("Интер"), Никокло Камбиаги ("Болонья"), Элиа Каприле ("Кальяри") ва Рафаэль Леау ("Милан") каби ўйинчиларни ортда қолдирди.

Ангисса ўтган ой "Наполи"нинг барча ўйинларида майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Италия чемпиони А Серия турнир жадвалида "Интер"дан бир очко олдинда борган ҳолда етакчилик қилмоқда. Антонио Конте жамоаси кейинги ўйинни 9 ноябрь куни сафарда "Болонья"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар