А Серияда 50 йил олдинги натижа такрорланди
16 авг 2022 09:00
Янгиликлар
А Серияда 50 йил олдинги натижа такрорланди
Италия чемпионати 2022/23 йилги мавсум дастлабки турида бирорта ҳам дуранг қайд этилмади.
5 та ўйинда мезбонлар, қолган бештасида эса меҳмонлар 3 очкони қўлга киритди.
Шу тариқа, А Сериянинг 1-тури 1971/72 йилги мавсумдан бери илк бор дурангсиз якунланди. Ўшанда мусобақада 16 та жамоа бўлган ва 6 баҳсда мезбонлар, 2 тасида эса меҳмонлар ғолиб бўлган.
Умуман бу каби ҳолат чемпионатда 4-маротаба (1933/34 ва 1934/35 йилгилари билан бирга) юз берди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар