UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Европа лигаси. 5-тур ўйинлари якунланди  1 02:10РПЛ клублари ушбу мавсум еврокубокларда фақатгина бир ғалабага эришди  1 02:00Olamsport: Бектемир камарларни бирлаштирмоқчи, Жошуа жанг учун гонарари камайишига ҳам рози ва бошқа хабарлар  0 01:35ЦСКАдан жуда ёмон натижалар  0 00:57Европа лигаси. "Милан"дан иродали ғалаба, "Тоттенхэм" дуранг ўйнади, "Лестер" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 00:28Конференциялар лигасининг дастлабки финали ўтказиладиган стадион маълум қилинди  3 00:14Европа лигаси. "Арсенал", "Рома", "Наполи" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:51Моуринью - Артета ҳақида: "Арсенал"да ишлаш учун юқори савияда бўлиш керак, демак..."  1 23:32Паредес: "Умид қиламанки, Месси ПСЖга ўтади"  1 23:15Сульшер жамоада жароҳатланганлар ҳақида гапирди  3 22:52Миллатлар лигаси ярим финалида финал олдидан финаллар бўлади  13 22:44"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!"  12 22:35"Барселона" футболчиларга январь ойи учун маош тўламайди  2 22:14Европа лигаси. "Милан", "Тоттенхэм", "Лестер" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 21:45Зиданнинг келажаги “Боруссия М” билан ўйиндаги натижага боғлиқ (Cadena Ser)  4

А Серия. "Интер" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов эса захирадан майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. "Интер" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов эса захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйини бўлиб ўтди.

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни захирадан бошлади ва 65-дақиқада майдонга тушди.

"Женоа" - "Интер" 0:2

Голлар: Ромелу Лукаку (64), Д`Амброзио (79)

"Женоа": Перин, Гильоне, Гольданига, Сапата, Чиборра, Бадель, Бехрами, Пьяца, Ровелла, Бани, Пандев.

"Интер": Ханданович, Д`Амброзио, Раноккия, Бастони, Дармиан, Видаль, Перишич, Брозович, Эриксен, Мартинес, Лукаку.


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Дженоа

Серия А . 5-тур

24/10/2020, 22:00

2
:
0
Тугади

Интер М

Ромелу Лукаку - 64', Данило Д'Амброзио - 79'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 0 томошабин

Бош ҳакам: Davide Massa

45'
90'
46'  Леннарт Чиборра (Лука Пеллегрини)
60'  Валон Бехрами (Иван Радованович)
61'  Милан Бадель (Миха Зайц)
65'  Марко Пьяца (Элдор Шомуродов)
84'  Николо Ровелла (Филиппо Мелегони)
86'  Маттиа Бани
40'  Лаутаро Мартинес
58'  Кристиан Эриксен (Николо Барелла)
58'  Иван Перишич (Ашраф Хакими)
64'  Ромелу Лукаку
64'  Николо Барелла
72'  Лаутаро Мартинес (Андреа Пинамонти)
79'  Данило Д'Амброзио
79'  Андреа Раноккья
80'  Артуро Видаль (Раджа Наингголан)
81'  Маттео Дармиан (Александaр Коларов)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

86. Бани Бареллага қарши қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

85. Элдор Шомуродов ҳужумда тўпни эгаллаб олдинга қараб бораётган эди, аммо футболчимиз оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

84. "Женоа"да ўзгариш: Милегони Ровелланинг ўрнига майдонга тушди.

84. Пинамони "Интер"нинг учинчи голини уриши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

80. Наингголан ва Коларов "Интер" сафида майдонга тушди, улар Дармиан ва Видални алмаштиришди.

79. ГОЛ! Д`Амброзио ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. У қанотдан узатилган тўпни Перин дарвозасига аниқ йўллади, энди генуяликларнинг вазиятни ўнглашлари қийин масала

78. Ҳа, генуяликлар тўпга эгалик қилишмоқда, аммо "Интер" жарима майдончаси яқинига ҳам бора олишмаяпти.

74. Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо бу ерда "Интер" ҳимоячиси Раноккия яхшироқ ҳаракат қилди.

72. Лаутаро захирага олинди, унинг ўрнига майдонга Пинамонти туширилди. Мартинес эса "жаҳл оти"га минган.

69. ГОЛ! Йўқ, Лукаку гол урган вазиятдан ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

67. Элдор ўйинни қутқариш учун майдонга тушди, у кучга тўлган ва рақибга прессинг уюштирмоқда.

65. Шомуродов майдонга тушди! У ўйини қошувмаган Марко Пьяцани алмаштирди.

64. ГОООООЛЛ!!! Ниҳоят! Ўйиндаги илк аниқ зарба ва гол! Бельгиялик форвардга Барелла ажойиб тарзда пас берди ва Ромелу қийинчиликсиз гол урди.

61. Мезбонлар сафида икки ўзгариш: Зайц Баделни, Радованович эса Бехрамини алмаштирди.

58. "Интер"да ўзгаришлар: Барелла Эриксен, Хакими эса Перишичнинг ўрнига майдонга тушди.

54. Ҳа, "Интер"нинг ўйини умуман қовушмаяпти, Конте шогирдлари айниқса хавфли вазиятларни юзага келтиришда муаммоларга дуч келишмоқда. "Женоа" учун эса ушбу ҳисоб ижобий албатта.

49. Биринчи тайм бошида бўлганидек "Женоа" бўлимни яхши кайфиятда бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Бўлим аввалида "Женоа"да ўзгариш: Пеллегрини Чиборрани алмаштирди.



БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга умуман вақт қўшиб бермади.

40. Илк сариқ карточка Лаутаро Мартинесга кўрсатилди. У рақиб жарима майдончаси ичида тўпга улгурмади ва Гольданиганинг оёғига зарба бериб юборди.

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик "Интер" тарафида: 30% - 70%.

33. Лаутаро жарима майдончаси ишига ошириб берилган тўпни қийинчилик билан "Женоа" дарвозасига йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўсқинлик қилди.

28. Лукаку қанотдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига йўллай олмади. Миланликлар бу вазиятда пенальти талаб қилишди, аммо ҳакам "йўқ" деди. 

26. Видаль! Меҳмонлар ярим ҳимоячиси жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба бериб кўрди, аммо Бани вазиятни бартараф этди.

23. Ҳозирча ўйинда дарвоза томон аниқ зарба берилмади (!).


Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг!

18. "Нерадзуррилар" тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда, аммо Антонио Конте жарима майдончаси ичига киришда муаммоларга дуч келмоқда. 

14. Лаутаро! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси остонасидан Перин дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо унинг зарбаси тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

12. Хавфли вазиятларсиз ўйин бўлмоқда, матнли трансляцияга нимадир ёзиш учун қандайдир вазият содир бўлиши керак)

8. Миланликлар секин-секин кескинроқ ҳужумларга ўтишмоқда, аммо ҳозирча айтарлик вазият содир бўлмади.

4. Ҳозирча "Интер" ҳужумга катта куч билан ўтиб кетгани йўқ, тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда.

1. Ўйинга старт берилди!

- Ҳайрли кеч. "Эл Класико"дан сўнг сизларни Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйинига таклиф этамиз. Шомуродов ўйинни захирада бошлайди, аммо исталган вақтда майдонга тушиши мумкин, шундай экан сизлар билан бу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

+16   
24 окт 23:05:15
Xotambek Odilov
Элдорни жисмоний холати яхши эмас,якка курашларда ютказиб куйяпди озгина азарт етишмаяпди.Жисмоний холатини яхшилаши керак.Булмасам захира уйинчиси булиб колади.
+15   
24 окт 22:44:59
ArsenalBunyodkor
Eldorni inter ximoyachilari yosh bola qib tashavotti bitta Eldorni mas butun jenoani, Eldor shu yarq etib o’zi chiqishi kerak son ga oxshab aldab
+11   
24 окт 23:14:18
Romanist
Xotambek Odilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Элдорни жисмоний холати яхши эмас,якка курашларда ютказиб куйяпди озгина азарт етишмаяпди.Жисмоний холатини яхшилаши керак.Булмасам захира уйинчиси булиб колади.
Nafaqat zahirada qolishi, balki arendaga bervorishi ham mumkin. Jenoa qiyin vaziyatga tushib qolgani uchun ham Eldorni qimmat narhga sotib olgandi. Agar hozir bor harakatini ishga solmasa, betob futbolchilar (Destro va boshqalar) qaytgandan so'ng, joyini yo'qotib qo'yishi mumkin.
+11   
24 окт 22:54:47
Manutd123
Бу Дженоа деган жамоада уйин 0 экан. Элдорга узини курсатиши осон булмайди.
+10   
24 окт 23:02:48
Sherxan91
Mayli ja gollar urib zor bop ketmasayam narmalni o'ynasa bo'lardi. Afsus umuman munosib emas Bo'maydi sharmanda qiladi. Bu ketishda bitta ham gol urolmaydi chempionatda. Vapshem shalpayib o'ynayapti. Sal pal kombinatsiyadaym ishtirok etmayapti. Hujumchi bo'lib darvozabon yoki himoyachilarni qo'ritadigam harakat qilganiyam yo'q. Gol urish haqida gapirmasayam bo'ladi.
+9   
24 окт 22:59:06
Sherxan91
To'g'risi bo'mapti Eldor o'yini qovudjmapti sharmanda umiman munosib emas
+8   
24 окт 23:03:51
Sherxan91
Ehh afsuss sharmanda. E oyog'iga koptok tegmadiyam shekilli
+7   
24 окт 23:49:40
Neftchi Fergana uzb
Олдин Элдорга чиройли паслар болсин уролмасин ёки тупни доим олдириб куйсин, кейин салбий фикр килиш кк, хали олдинда хамаси, Ростовдаям кейин очилиб кеткан. Элдорга ишонаман!! Киришиб кетади хали
+7   
24 окт 23:05:14
Sherxan91
Ha yosh bola qib tashavotti keremasde bu bola yoq maydonda umuman. Tag'in eng qimmat o'yinchilardan emush Jenoa tarixida. Hozir eng ko'p maosh oladigamlardan emish. Ex attang
+7   
24 окт 22:19:52
998915667530
Элдор шу тупни ушлаганча кайтиб келмаса булгани.
+6   
24 окт 23:30:39
Super Frankie
Sherxan91 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha yosh bola qib tashavotti keremasde bu bola yoq maydonda umuman. Tag'in eng qimmat o'yinchilardan emush Jenoa tarixida. Hozir eng ko'p maosh oladigamlardan emish. Ex attang
Дженоани қайси уйинчиси яхши уйнади? Ман курмадим ажралиб турадиган уйинчини. 25 минутлик уйин билан хулоса қилиш хато. Элдорга тузук туп бормадиям. Интер билан уйнаяпти химояси кучли жамоа. Вазиятга реал қаранг.
+6   
24 окт 22:46:08
kaxa.uz
Женоада азарт йўқ ёки Интер ўта кучли фикримча.
+5   
24 окт 22:44:06
Nagli Jurnalist
Gap Eldorni qanaqa uynashida emas gap Genoani uyinida umuman jamoada uyin yoq bey begi
+5   
24 окт 22:42:03
ФАНАТ М-Ю
Neftchi Fergana uzb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким куряпти Элдор яхши уйнаяптими?
Eldorga to‘p yetib bormayapti jenoa faqat orqaga darvozabonga o‘ynayapti
+4   
24 окт 23:07:45
akiforever
Манимча Элдор тушгандан кейин сал уйнаб бошловду Женоа лекин ярим химоячилар нол экан Элдорни туп бн таминлайдиган футболчи йук умуман. Элдор узига узи пас бериб очилмокчи булиб юрибди бидмадим бунука манимча мураббийни алмаштириш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика