А Серия. “Интер” ўз майдонида мағлуб этилди
04 апр 2017 07:10
Янгиликлар
А Серия. “Интер” ўз майдонида мағлуб этилди
Миланликлар ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнашларига қарамай, “Сампдория” жамоасига ютқазиб (1:2) қўйишди. Генуяликлар ғалаба тўпини 85-дақиқада пенальтидан киритишди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг “Интер” 55 очко билан 6-ўринда қолди. “Сампдория” эса 44 очко билан 9-поғонадан жой олган. 74 очкога эга “Ювентус” катта фарқ билан А Серияда пешқадамлик қиляпти.

Италия. 30-тур
“Интер” – “Сампдория” 1:2 (1:0, 0:2)
“Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)” стадиони
Голлар: 1:0 – 35 Д`Амброзио, 1:1 – 50 Шик, 1:2 – 85, пенальти Куальярелла.
“Интер” – Ханданович, Д`Амброзио, Медель, Миранда, Ансальди, Гальярдини (Кондогбиа, 46), Брозович, Кандрева, Банега (Эдер, 66), Перишич (Жоау Мариу, 78), Икарди.
“Сампдория” – Вивиано, Сала (Берешиньски, 16), Сильвестре, Шкриньяр, Додо (Реджини, 70), Баррето, Торрейра, Линетти, Фернандеш (Альварес, 61), Куальярелла, Шик.
Огоҳлантиришлар: Брозович (84), Миранда (88).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар