А Серия. "Сассуоло" "Милан"ни, "Интер" "Парма"ни мағлуб этди, "Ювентус" эса ўз уйида "Верона"ни мағлуб эта олмади

4 май 2026, 01:45
Италия А Серияси 35-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

“Интер” жорий мавсум А Серия ғолибига айланди.

“Сассуоло” ўз уйида “Милан”ни ишончли ҳисобда таслим этди. Голларга Доменико Берарди ва Арманд Лауриенте муаллифлик қилди. “Милан” сафида эса 24-дақиқадаёқ Фикайо Томори иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди.

“Ювентус” ўз уйида “Верона”ни мағлуб эта олмади. 34-дақиқада Киерон Бове ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Душан Влахович бунга биргина голи билан жавоб қайтарди.

“Интер” “Парма”га қарши ўйинда ғалабага эришди. Маркус Тьюрам 45+1 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди, 80-дақиқада Генрих Мхитарян орадаги фарқни оширди.

“Интер” А Серияда 35 ўйиндан сўнг 82 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги “Наполи” 70 очко тўплаган. Ундан кейинги ўринларда “Милан” (35 ўйин, 67 очко), “Ювентус” (35 ўйин, 65 очко), “Комо” (35 ўйин, 62 очко) ва “Рома” (34 ўйин, 61 очко) бормоқда.

Screenshot 2026-05-04 at 00.50.40.png


Манба: championat.asia