UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55"Юнайтед" "Пэлас"га учинчи таклифни юборди  2 00:32"Борнмут" МЮдан 56 миллион евро сўрамоқда  2 23:57Коутиньо: "Барселона"да қоламанми? Билмайман. Барчаси бўлиши мумкин"  5 23:50U-21 Биринчилиги. "Локомотив" Самарқандда, "Пахтакор" ўз майдонида ғалабага эришди  3 23:41Хамес янги жамоасини тасдиқлагандек бўлди  0 23:24Мессининг ушбу расми машҳур бўлиб кетди  39 23:11"Реал" Искони сотишга тайёр  3 23:01Бельерин модалар оламида дебют қилди — ЭНДИ АНИҚ СУРАТ БИЛАН :)  12 22:57Сарри: "Роналду мени ҳам янги босқичга олиб чиқади"  9 22:41Виталий Денисов: "Янги қадам, янги чақирувлар"  5 22:26Сарри собиқ шогирди билан яна бирга ишлаши мумкин  4 21:33"Наполи" президенти: "Сарри - мухлислар билан стадион одами. Унинг "Ювентус"га қанчалик мослашиб кетишини кўрамиз"  5 21:10"Реал" ярим ҳимоячиси "Байер" билан шартнома имзолаш учун Германияга учиб кетди  7 20:58Александр Головин: "Барча фикр ва режаларим "Монако" билан боғланган"  0 20:29"Милан" Испания грандининг 3 футболчисига қизиқмоқда  5

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди

А Про-Лига 8-турида "Истиқлол" ва “Ифтихор” жамоалари ўртасида Фарғона вилояти дербиси ўтказилди.

Беллашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари рақиб дарвозасини ишғол этиш мақсадида ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Биринчи бўлим ўрталарига келиб «Истиқлол» жамоасининг 17-рақамли футболчиси Анвар Ҳожимирзаевда иккита қулай имконият юзага келди, унинг дастлабки зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтган бўлса, иккинчи зарбасини «Ифтихор» ҳимоячиси деярли дарвоза чиғиғи устидан қайтариб қолди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади - 0:0.




Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам хавфли вазиятларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. Учрашувнинг 83-дақиқасида «Истиқлол» футболчиси Сардорбек Сотволдиев ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди – 1:0. Фарғона вилояти дербиси шу тариқа «Истиқлол» жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
8-тур
“Истиқлол”  - “Ифтихор" – 1:0 (0:0)
Гол:
Сардорбек Сотволдиев 83-пен. (1:0)
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукруллоев, Ҳасан Набиев, Д.Тиллоев, Равшан Копадзе
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллев
"Истиқлол": 1.Рустам Нартаджиев, 3.Фаррух Иброҳимов, 4. Жасурбек Эрмаматов, 8.Сардорбек Сотволдиев, 14.Рустамжон Абдуҳамидов, 17.Анваржон Хожимирзаев, 19. Файзуллобек Жуманқўзиев, 20.Улуғбек Худайбердиев, 22. Сардор Тельяков, 30.Элдор Эргашев, 77. Умиджон Қодиров
Захира: 16.Шухратилло Рахмонов, 2. Шерзодбек Содиқжонов, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7.Риза Айвазов, 9. Абдуқодир Артиков, 11.Анвар Бердиев, 13. Тимур Султонов, 18. Шохрух Бойқўзиев, 21. Элёр Мамасолиев
"Ифтихор": 1. Малик Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 4.Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 10. Достонбек Бобожонов, 18. Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшид Тўрақулов, 25.Шохруҳ Юлдашев, 77.Абдумалик Тошпўлатов, Ғиёсжон Турсунов
Захира: 16.Дилхушбек Мўйдинов,3. Жавоҳир Аъзамов, 8. Оллоёр Солижонов, 9.Достонжон Рашидов, 13.Шухратжон Ўринбоев, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков.

Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 май 23:43:46
FORWARD_9
Neftci&Barca фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
нимага
Istiqlol ketyapti
   
29 май 22:16:15
Хонмирзо
Нега ўйин Қиргулида бўлди? Истиқлолда нега ўйнамаяпти на Нефтчи, на Истиқлол??
   
29 май 22:01:14
Шерхон.
Уйин росса кизик бупти шекилли стадиондаги мухлисларни 5-10 таси телефон титиш билан оввора.
   
29 май 21:39:37
Neftci&Barca
FORWARD_9 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Endi uynamidi
нимага
   
29 май 21:39:10
Real Madrid is my life
Qogan oyinlaniyam javobini aytvorilar
   
29 май 21:18:03
FORWARD_9
Neftci&Barca фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Истиклолни узини стадионида нега уйнамаяпди??
Endi uynamidi
   
29 май 21:17:44
FORWARD_9
Adminla yana bir marta kalla quyishbti
   
29 май 21:17:30
Old city boyS
Tushunmadim Iftixor 1:0 yutdi deb yozibsilarku!!!

Qolgan uyinlar qani???
   
29 май 21:16:04
FAR-NEF
XORAZM-NEFTCHI 0-1 OQ-TEPA-SHO`RTAN 2-1 MASHAL-SHERDOR 3-1
   
29 май 21:14:40
Ashraf 10
Tushunmadim istiqlolni yutganmi iftixormi
   
29 май 21:11:44
Neftci&Barca
Истиклолни узини стадионида нега уйнамаяпди??
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг