9 ойдан бери маош олмай "оч қолаётган" Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси

Alisher
16 окт 2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович томонидан 2019 йилнинг 4-декабрь куни 5887-сонли фармон асосида, 2020 йилнинг май ойида Вазирлар маҳкамасининг 311-сонли қарори эълон қилинди.

Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонда Қорақалпоғистон Республикаси. Тошкент шаҳар ва вилоятларининг маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади. 

Афсуски, бизга маълум қилишларича Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси сўнгги маротаба январь ойида маош олганлар. Бугунги кунда 14та ҳудуднинг 11таси вилоят ҳокимликлари томонидан тўлиқ молиялаштирилган. Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида бугун 10 нафарга яқин ходимлар фаолият олиб бораётганлигини ҳисобга олсак, пандемия шароитида 9 ой маошсиз қолишни тасаввур қилиш қийин. 

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини хўжалик судига бериш бўйича АТСдан ҳам хат келган. Хатто телефон тармоғига пули йўқ ташкилотни бир неча маротаба ишлаб турган жойларидан ижара пулини тўламаганликлари учун чиқариб юборишганлиги ҳам маълум. 

Сайтимиз мазкур масалани ўрганиш мақсадида ҳокимият маъсуллари билан боғланишга ҳаракат қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia