UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  1 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8

5 тагина ўйинда майдонга тушган Янги Зеландия ЖЧ-2026га чиқди! Янгиликлар

5 тагина ўйинда майдонга тушган Янги Зеландия ЖЧ-2026га чиқди!

Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш орқали йўлланма олган иккинчи терма жамоа номи маълум бўлди.

ОКЕАНИЯ минтақаси финал учрашувида Янги Каледония ва Янги Зеландия ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда Янги Зеландия 3:0 ҳисобида зафар қучди ва ўз тарихида учинчи марта мундиалга йўлланмани қўлга киритди.




Эътиборлиси, Океания минтақасида терма жамоалар камлиги боис Янги Зеландия саралашда жами 5 та ўйин ўтказди. Гуруҳда 3 та, ярим финал ва финалда 1 тадан. Крис Вуд бошчилигидаги жамоа 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди ва рақиблар дарвозасига 29 та гол уриб, 1 тагина тўп ўтказиб юборишди. Айни пайтда бу жамоани англиялик 52 ёшли мураббий Даррен Бизли бошқариб бормоқда.

Маълумот учун, Янги Зеландия 1982 ва 2010 йилги Жаҳон чемпионатларда иштирок этган.

Бугун мағлуб бўлган Янги Каледонияда ҳам йўлланма учун имконият сақланиб қолди. Бу терма жамоа энди 2026 йилги қитъалараро плей-офф босқичида иштирок этади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика