40 млн. еврога сотиб олинган футболчи яна ижарага бериб юборилди

Aslanov Jasurbek
31 авг 2024
"Вулверхэмптон" Фабиу Силвани 4 марта ижарага бериб юборди.

"Вулверхэмптон" трансфер ойнасининн сўнгги кунида 22 ёшли португалияликнинг ижараси борасида испан клуби билан шартнома имзолади.

Фабиу Силва 2020 йилда 40 млн. еврога "Порту"дан сотиб олинган эди.

"Лас-Пальмас"нинг ижараси - бу вақт ичидаги тўртинчиси бўлмоқда. Ҳужумчи "Андерлехт", ПСВ ва "Рейнжерс" сафида тўп тепишга улгурди.

Фабиу Силва АПЛда ҳозиргача 62та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: wolves.co.uk