35 ёшли Адурис - Испания терма жамоасида гол урган энг қари футболчи

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2016, 09:03
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ариц Адурис ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Македонияга қарши ўйинда (4:0) гол урди.

«Атлетик» ҳужумчиси 60-дақиқада майдонга тушиб 85-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиб, терма жамоада тўп киритган энг ёши катта футболчига айланди. Адурис кеча 35 ёш, 9 ой ва 1 кунлик эди.

«Бундай ёшда терма жамоада ўйнаётганимдан хурсандман. Ўз ўйинимдан қониқаяпман.

Рақиб катта куч билан ҳимояланди ва гол уриш осон бўлмади», – дейди Адурис.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-espana.net