30 йиллик турмушдан сўнг Гвардиола хотини билан ажрашди

Aslanov Jasurbek
14 янв 2025
Пеп Гвардиола энди бўйдоқ.

"Манчестер Сити" бош мураббийи ва унинг аёли Кристина Серра муносабатларига чек қўйишга қарор қилишди.

Бу борада қарор 2024 йилда қабул қилинган. Жуфтлик яқинларидан вазият ҳақида матбуотга маълумот бермасликни сўраган.

Гвардиола ва Кристина ўртасидаги дўстлик муносабати сақлаб қолинади. Улар 1994 йил танишишган. Жуфтликнинг тўйи 2014 йил бўлиб ўтган ва ҳозирда уларнинг уч нафар (Мария, Валентина ва Мариус) фарзанди бор.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport