UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   7 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  5 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17

2024 йил Ўзбекистон бориши керак бўлган мусобақанинг тақвими эълон қилинди Янгиликлар

2024 йил Ўзбекистон бориши керак бўлган мусобақанинг тақвими эълон қилинди

Хабарингиз бор, навбатдаги Олимпия ўйинлари 2024 йил Францияда ўтказилади.

Кунки кеча ушбу мусобақанинг футбол ўйинлари тақвими ФИФА томонидан тасдиқланди. Шундай қилиб 2024 йилги Париж Олимпиадаси футбол учрашувлари 24 июль куни старт олади ҳамда 10 августга қадар давом этади. 

Ушбу мусобақада 2001 йил ва ундан кичик футболчилар тўп тепиш имконига эга бўлишади, шунингдек ҳар бир терма жамоа уч нафар ёши катта футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. 

Яна бир янгилик шуки, тарихда биринчи марта Олимпия ўйинларида аёллар ва эркаклар футбол мусобақаларида бир хил 16тадан жамоа иштирок этади. Маълумот учун, бунгача аёллар мусобақасида 12та жамоа қатнашиб келаётганди. 

Футбол учрашувлари Франциянинг 7та шаҳрида бўлиб ўтади: Париж, Нант, Бордо, Лион, Сент-Этъенн, Марсель ва Ницца. Эркаклар мусобақасининг финал ўйини 9 август куни "Парк де Пренс" стадионида, аёллар ўртасидаги финал ҳам шу стадионда, фақат 10 август куни ўтказилади. 

Яхши биласиз, шу йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Гарчи вакилларимиз иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса-да, бу ҳеч нима бермайди. 

2024 йил яна шундай мусобақа ташкил этилади (ҳозирча мезбон мамлакат маълум эмас) ва бу мусобақада Олимпиада йўлланмаси ўйналади. ФИФА томонидан ОФКга 3+1 йўлланма ажратилган бўлиб, ярим финалга чиққан 4та жамоадан учтаси тўғридан тўғри Париж йўлланмасига эга чиқади. Тўртинчи жамоа Африка вакили билан плей-офф ўйнайди. Насиб қилса, биз ҳам кучли учлик ичида бўламиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика