UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

2021 йилдан аёллар футболида бадал пуллари бўлмайди Янгиликлар

2021 йилдан аёллар футболида бадал пуллари бўлмайди

Теглар :  Аёллар футболи
Аёллар футболини ривожлантириш масаласи 2021 йилдан эътиборан янги босқичга киради.

ОФК аёллар жамоаларида камида бир, ФИФА эса икки ёш тоифасидаги тайёрлов гуруҳлари бўлиши кераклиги борасида талаб қўйган. Шундан келиб чиқиб, аёллар футболида U-16 ҳамда U-14 ёш тоифаларида ҳам мусобақалар бўлиб ўтади.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида U-14 мусобасини ҳудудий футбол ассоциациялари ёрдамида ўтказади. Аёллар жамоалари қошида эса U-16 жамоалари ташкил этилади. Бунда:

- мазкур ёш тоифасидаги қизлар билан шартнома имзолаш мажбурияти бўлмайди, футболчилар қизлар келишув битими асосида қабул қилинади. Демак, клублар ойлик-маошлар учун ортиқча чиқим қилмайди;

- мусобақа марказлаштирилган форматда ўтказилади ва катта ҳаражатни талаб қилмайди;

- U-16 ёш тоифасида асосан маҳаллий қизлар тўп суради. Бу эса яшаш ва овқатланиш учун катта ҳаражат қилишга олиб келмайди. Пировардида ҳудудларда футболчи бўлиш истагидаги қизларнинг миллионлар ўйинига кириб келиши учун шароит яратилади.

Ўз навбатида ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида аёллар жамоаларидан бадал пули олиш одатига чек қўяди, аёллар жамоалари бадал пулларисиз мусобақаларда иштирок этади. Орттирилган пул U-16 жамоаси ҳаражатларига сарф этилади, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика