2020 йил Хитойда U-19, U-17, U-15 чемпионатлари йўлга қўйилади

Nadirkhuja Yuldashev
19 янв 2017, 20:20
18 январь куни бўлиб ўтган катта йиғилишда шундай қарорга келинди.

Хитой Супер лигасида иштирок этадиган ҳар бир жамоа 3 ёш тоифасидаги чемпионат учун ўз жамоасини қўйишга мажбур бўладилар. Биринчи лига вакили эса U-19 ва U-17 чемпионатида қатнашади. Иккинчи лига вакилларининг базасида албатта U-15 жамоаси бўлиши шарт.

Айни пайтда Хитойда ёшлар лигаси мавжуд. Шунингдек, турли ёш тоифасидаги мусобақалар ҳам. Ёшлар лигасида иштирок этиш мажбурий. Қолган чемпионатларда йўқ. 

Юқоридаги қарор амалга ошиши учун, барча клублар 2019 йилнинг 31 декабрига қадар ўзларининг турли ёшдаги жамоаларига эга бўлишлари лозим.



Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: http://sports.sina.com.cn/