

“Арсенал” футболчиси Габриэл Мартинелли Англия Лига Кубоги доирасида “Ливерпул”га (5:5) дублга эришди. Бу 18 ёшли футболчининг “Арсенал” сафида барча мусобақалардаги 7-голи бўлди. Қайд этиш керак, Мартинелли “тўпчилар” сафида 4 та ўйинда асосий таркибда бошлаб, уларнинг барчасига гол уришга эришган.



