

"Mundo Deportivo" нашри тарқатган хабарга кўра, "Севилья" ярим ҳимоячиси Антонио Сарсана фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 17 ёшли испаниялик футболчи "тўпчилар"нинг янги устози Микель Артетага ёқиб қолган ва мутахассис аллақачон Лондон клуби раҳбариятидан Сарсана билан шартнома имзолашни сўраган.
Маълумот учун, бу футболчига "Реал", "Ливерпуль" ва "Бавария" клублари ҳам бефарқ эмас.



