1 декабрда “Қизилқум” Навоийда “Машъал” билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
23 ноя 2015, 11:01
Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига учрашувилари якунланди. Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ўн олти жамоа ўртасида мавсумни ўнинчи поғонада якунлади.

Гарчи, мавсум расман ниҳоясига етган бўлса-да, навоийликлар ҳамон футбол нафаси билан яшашмоқда. Футбол клуби 1 декабрь куни Муборакнинг “Машъал” футболчилари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Мазкур учрашув Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 14.00 да бошланади. Барча мухлисларни ушбу баҳсни томоша қилишга таклиф этамиз.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, “Қизилқум” аъзолари ўртоқлик учрашувидан сўнг, қишки таътилга чиқишади. Янги мавсум тадориги эса 15 декабрдан бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz