RU

Последние новости

21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  0 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  0 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  3 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  6 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  10 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  11 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  8 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   12

Йил трансфери ёхуд “Реал” Роналдудан воз кечадими? Новости

Йил трансфери ёхуд “Реал” Роналдудан воз кечадими?

Перес бўш ўринларни тўлдириш билан банд. Роналду даври ўз ниҳоясига етдими?

Роналду – хизмат кўрсатган фахрий
Криштиану “Қироллик клуби”га қанчалик катта ёрдам бергани ҳаммага маълум. “Реал” у билан жуда кўп совринлар ютишга ва ундан кўпроқ баҳсларда зафар қучишга муваффақ бўлган. Аммо 5-феврал куни 33-баҳорни қаршилаш арафасида турган қаҳрамонимиз энди ёш бола эмас. У қанчалик ҳаракат қилмасин, яна 5 йил “чўққи”да туришга бироз кучи етмайди. Лекин мадридликлар ҳам португалияликни сийламай қўйгани йўқ. Роналдунинг 5та “Олтин тўп”и ҳам клубнинг тинимсиз ҳаракатлари натижасидир.
Бу ерда “Реал”нинг жаҳон футболида тутган ўрни, обрўси ҳам муҳим рол ўйнади. Роналду ўша йилларда “МЮ”да қолганида, балки ҳозирги муваффақиятларга эриша олмаган бўлармиди?! Ҳаттоки, Европа Чемпионати-2016да ҳам Португалия термаси ғалаба қозонди, якка Роналду эмас. Футбол — садоқат ва муҳим бўлган жамоа ўйини. Йодингизда бўлса, мадридликлар Чемпионлар Лигасида жиддий “ўрнашиб” олгунларига қадар, Криштиану бир қатор инқирозларни бошдан ўтказган, лекин уларни ташлаб кетмаганди. Аммо вазият энди бошқачароқ тус олмоқда…

Неймар ПСЖда узоқ “ушланиб” қолмайди
Сабаб Франция чемпионатида. Бу мусобақада чемпион бўлиш унчалик қийин вазифа эмас. Айниқса, сизда ПСЖникидек таркиб бўлса. Лекин Неймар ҳалигача “Олтин тўп”га сазовор бўла олмади. Перес эса бундан унумли фойдаланган ҳолда, интервюларидан бирида бразилиялик ҳақидаги саволга Қироллик клубида бу мукофотга эришиш анча осон деб урғу бериб ўтди. Майдондаги ўрни бўйича Неймар бемалол Роналдуни алмаштира олади. Перес режаси ва тасаввуридаги клубнинг ҳужумчилар учлиги: Салах-Кейн-Неймар билан мадридликлар “Барcелона”га бемалол жиддий рақиб бўла олади.

“Реал” ҳаммасига мантиқан ёндашмоқда. Ҳаттоки Неймарнинг “МЮ” гўёки 500 миллион евро эвазига “сотиб олиши” ҳам бир ўйин бўлиши мумкин. Ваҳоланки, манчестерликлар бундай трансферни ўзларига раво кўрмайдилар, чунки ФИФАнинг молиявий “фэйр-плей” деган қоидаси бор. Балки гап, футболчи вакиллари яна бир трансферга замин яратишаётганидадир. ПСЖдек жамоага, бир қарашда “Реал”дан сўнг, Парижга йўл олиш ортга ташланган қадамдек туюлар, аммо Франциядаги Неймардек муҳим фигуранинг ўрнини эгаллаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу ерда гап айнан Неймарнинг ўрнини эгаллашда ҳам эмас, Парижда Роналду олдинги жамоаларида бўлгани каби, биринчи шаҳс бўлади. Сизнингча ПСЖ ёш ва иқтидорли Неймарни бериб юбориб, унинг ўрнига ёши тобора ўтиб бораётган Роналдуни қўлга киритиши жамоа учун фойдали эмасми? Аммо масаланинг бошқа томони бор, ҳеч кимимиз парижликлар Неймарни жамоага олиб келиш учун қандай шартларга рози бўлганини аниқ билмаймиз. Балки келишувда, икки-уч йилдан сўнг, футболчи истаса бошқа жамоага қўйиб юбориш банди ҳам мавжуддир.

Роналду ПСЖнинг қироли бўлиши мумкин
Балки сиз Роналдуни кўришга кўзингиз йўқдир, ёқтирмаслигингиз мумкин. Бироқ уни профессионал футболчи сифатида тан олмасдан иложингиз йўқ. У Ибрагимовичдан ёмон ўйнамаслиги ҳам сизга маълум. Бу борада баҳслашмайсиз, тўғрими?! Златан Францияда қанчалик тез қиролга айлангани ёдингиздами? Маълумотларга қараганда, Парижда яшаш ҳавас қилгудек бўлмаса ҳам, нафақага чиқиш учун энг мақбул йўл.

Кўплаб пойтахт шаҳарлар глобаллашув туфайлли ўз тароватини йўқотган, шу сабабли баъзи видеороликларда кўрганимиздек, юзига шарф ўраб (таниб қолишмасликлари учун) юрган Роналду одамлар билан тўла, ҳар қадамида мухлислари чиқиб қолаверадиган ерда футболдан кейинги ҳаётини ўтказишни истамаса керак. Бу борада Париж бироз тўғри келмаслиги мумкин, аммо шаҳар яқинидан шинам ва кўркам “қаср” Роналдуга ёқиб тушиши турган гап. У ерда у катта оиласи билан бирга яшайди, ҳа, Франция чемпионатида португалиялик “Олтин тўп” юта олмас, аммо мунтазам равишда Чемпионлар Лигасида ўйнайди ва рақибларнинг унча кучли бўлмаган ҳимоячилари “додини” бериб, голлар уришда давом этади.

Криштиану қай даражада фойдали ҳаракат қилмоқда
Португалиялик жисмоний баққувватлигини ошириб, Чемпионлар Лигасининг бир неча ўйинларида иштирок этар, балки “плей-офф”да ҳам қатнашар, лекин кейинчи? Буёғи нима бўлади? Криштианунинг борган сари ёши ўтиб бормоқда, шу сабабли ҳам энди кучлилар сафида қолади дейиш бироз қийин. “Вильярреал” билан ўтган ўйинни бир эсланг-а?! Тўғри, Роналду “Вильярреал” дарвозасига 11 дан ортиқ зарба йўллади. Лекин 18-турдан сўнг бор йўғи 4тагина гол урди, сўнгги ўйинда эса бир мартта ҳам дарвозани ишғол этолмади.
Етмаганига, тўп қолиб, ҳимоячини тепиб юборди ва бир неча ноаниқ паслар берди. Бу португалияликнинг майдонаги кетма-кет ҳаракатлари эди. “Реал” жамоани қайта тузишни Роналду билан эплаши бироз мушкул, шекилли. Шундай экан, Перес клуб афсонасини бўлажак афсонага алишиши ҳақиқатга яқинроқ.


Неймар иқтидорлироқ
Неймарни харид қилиниши - қиммат ва таваккалчиликка асосланган трансфер бўлади, аммо кутилган натижа бўлса, унда у ўзини буткул оқлайди. Роналду бу ўринда қайсарлик қилиб, кўпроқ пул талаб қилиши ва жамоада асосий эътиборни ўзига қаратиб олиши мумкин. Балки, “Реал” каталонияликларга қарши ўйинда мағлуб бўлган кунданоқ Криштиану улардан “кетгандир”. Кийим алмаштириш хонасида чемпионлик ҳақида гап бошлаганида ҳам унга на Рамос ва на бошқалар ишонган. Кеча Кроос иккинчи ва тўртинчи ўринлар учун кураш кетишини айтиб ўтди. “Арсенал”нинг куни “Реал” бошига тушадиганга ўхшаб бормоқда. Шундай экан, Роналду “Олтин тўп” билан суратга тушавериб, “Реал” қай даражада ўзгариб кетганини сезмай қолгандир, аммо буни ўзи тан олгиси келмайди. Хуллас, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар нафақат йил, балки тарихда энг кўзга кўринган трансферлардан бири бўлади. Агар Перес Неймарни Қироллик клубига ўтишга кўндира олса, Роналдуни ПСЖга ўтказиб, яна қўшимча ҳақ ҳам тўлашга тайёр. Агар бу амалга ошса, ҳеч кимнинг эсидан чиқмайдиган ҳодисага айланса керак.

Роналдунинг кетиши фойдалироқ бўлиши мумкин
“Реал” “Қироллик клуби” бўлгани учун эмас, айнан жамоасида Кроос, Рамос ва Модричдек иқтидорли футболчиларни жамлай олгани учун шунчалик юқорига чиқа олди. Клуб ўзини қайта тиклаб олиши учун уларга Неймар керак. Булардан ташқари, бразилиялик “Барcелона”да фаолият юритган пайтида бўлишишга ўрганиб қолган, шунинг учун у унчалик ҳам қизғанчиқ эмас.

Демак, мураббий Неймар билан биргаликда жамоани қайтадан жонлантириши ва “Қироллик клуби”ни катта курашга яна қайтара олиши мумкин. Балки Роналду билан яна бир қатор мукофотларга эришар, лекин буларга энди секинлик билан эришишга бироз сабри етмайди. Португалиялик эса анча қариб қолди, келажак ҳақида эса яхшироқ ўйлаб кўриш керак. Ҳа, айтгандек, Криштиану “Реал”да қолиши кўпроқ фойда келтиради деб ким айтди? Агар ҳар бир ўйинда аввалгидек “ёндириб” ўйнай олганида, балки Перес уни олиб қолиш ҳақида ўйлаб кўрган бўлармиди?! Аммо ҳозирча барчаси бунинг аксини кўрсатмоқда.  


Хориж сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика