RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   8 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

"Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи" — "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Белявский билан интервью Новости

"Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи" — "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Белявский билан интервью

Сезган бўлсангиз, сўнгги икки мавсумга келиб Беларусь чемпионатида ўйнаётган футболчиларимиз сони ошди.

2020 йил бошида "Энергетик-БГУ" сафига бориб қўшилган Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров кўп вақт ўтмасдан ўзларидан ижобий таассурот қолдиришни бошлашди. Бу йилга келиб эса жамоада уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Бобир Абдихолиқов, Дониёр Абдуманнопов, Шаҳзод Убайдуллаев. Қизиқ, нима учун клуб ҳамюртларимизга қизиқиб қолди? Футболчиларимиз учун Беларусь Россиядан кўра қулай чемпионатми? Биз шу ва бошқа саволлар билан жамоа бош мураббий Владимир Белявский билан боғланиб суҳбатлашдик. 

- Европадаги саргузаштларини айнан "Энергетик-БГУ" бошлаган Жасур Яхшибоев бугунги кунда "Шериф"да тўп тепмоқда. У яқинда ЕЧЛда "Реал Мадрид" дарвозасини ишғол қилди. Сизда унинг ўйини қандай хулоса уйғотди?

- Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи. У жамоаимизга келган илк кунларданоқ буни кўрсатган. Машғулот услубимизга тезда кўникиб кетганди. Натижада биринчи даврадан сўнг Беларусь чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Иккинчи даврада амалдаги чемпион Солигорскнинг "Шахтёр" жамоасига йўл олди. Мени эътиборимни тортган нарса шу бўлдики, ўзбекистонлик футболчилар жамоавий ўйинга тезда киришиб кетишлари қийин кечади. Бунга жисмоний ҳолат ҳам сабаб бўлиши мумкин. Яна бир иқтидорли футболчи Шаҳбоз Умаровда жисмоний жиҳатдан формага кириш қийин кечган. Лекин ўз устида ишлади, машғулотларда тер тўкди. Ҳозир мана БАТЭда ўйнаяпти. Умуман олганда футболчиларингиз билан алоқаларимиз яхши. 

- Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров "Энергетик-БГУ"га келишидан олдин ўз жамоасида ўйин амалиётига эга эмасди. Чунончи, Умаров АГМКда ўринбосарлар аъзоси ҳисобланарди. Бундай паллада ҳамма мураббий ҳам дарҳол ишонч билдириб кетавермайди...

- Биласизми, машғулот ва тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилиб беради. Бундай пайтда индивидуал кучли футболчилар билан ишлаш бир мунча қийин бўлади. Лекин жамоамизда машғулотларда 8 нафаргача мураббий ишлайди. Футболчилар билан шуғулланади. Устида ишлайди, кераксиз жиҳатларни камайтиришади. Ҳар бирининг ўз характери бор. Асосийси, биз бир-биримизни тилимизни тушуна олдик. 

- Нима деб ўйлайсиз, Беларусь ўзбекистонлик футболчиларга Европанинг кучли клубларига бориш учун Россия ёки Украинага қараганда қулай чемпионатми? Яъни яхши трамполинми?

- Европадаги кўп чемпионатларда жисмоний ҳолатга катта эътибор қаратилишини жуда яхши биласиз. Хусусан, "Энергетик-БГУ"да бу борада ишланади. Жасур Яхшибоевдан ташқари, Илья Шкурин Москванинг ЦСКА жамоасига кетди. Ҳозирда Киевнинг "Динамо" клубида ҳаракат қилмоқда. 

- Ўтган мавсум иккинчи даврасида ўйнаган Хумоюнмирзо Иминовга ўзини кўрсатиши учун нима етишмади?

- Менимча яна бир йил қолиши керак эди. Яхши ва сифатли ўйинчи. Яхшибоев ва Умаров мавсум олдидан ўтказилган йиғинларда қатнашишганди. Иминов эса иккинчи даврада келиб қўшилди. Шу боис бироз қийналди. Аммо ортиқча эътирозим йўқ. Айтганимдек яна бир йил қолганида умуман бошқа даражадаги ўйинчига айланарди. 

- Айни пайтда "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилаётган Бобир Абдихолиқов, Шаҳзод Убайдуллаев ва Дониёр Абдуманнопов ҳақида фикрингизни билдирсангиз? 

- Нима деса экан, менталитетми ёки ўзбекистонликларга ҳос бўлган одатми, қийналишади. Ўз ватанларидан олисда соғиниб қолишади. Мана шу жараённи енгиб ўтиш лозим. Шунингдек бу уч футболчи турли ҳолатда келган. Шаҳзод "Шахтёр"дан, Бобур эса "Рух"дан сафимизга қўшилди. Яхши жисмоний спорт формасига кириб олишса ўзларини кўрсатишларига ишонаман. Бобур Абдихолиқов Украинада деярли ўйнамади. Ўйин амалиётисиз қолган. Шу боис тикланиб олиши зарур. 

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?

- Тўп билан ишлаш, тезкорлик ва техник томондан кучли. Фақат жисмоний ҳолатда оқсаш бор, холос. 

- Футболнинг ривожланиши учун нима биринчи ўринда бўлиши керак? Пул ёки хоҳиш?

- Биринчи навбатда хоҳиш бўлиши керак. Хоҳиш бўлса, пул топилади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика