Бекобод клубидан жиддий юриш: Хебай ва Бубаня "Металлург"га ўтиши мумкин
05 фев 10:18
Новости
Бекобод клубидан жиддий юриш: Хебай ва Бубаня "Металлург"га ўтиши мумкин
Про лига иштирокчиси "Металлург" таркибини кучайтириш ишларига жиддий киришган.
Бекободликлар айни пайтда Тошкентда дастлабки ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Илк йиғин 6 февраль куни якунланади ва жамоага қисқа таътил берилади. Шундан сўнг тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришилади. Жамоанинг таркибига албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай ва сербиялик ҳимоячи Владимир Бубаня келиб қўшилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Хебай ўтган мавсумни "Насаф" ва "Сўғдиёна" жамоаларида ўтказди. У жиззахликлар сафида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Бубаня "Хоразм" билан Суперлигада 27 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол, 1 та ассист муаллифига айланди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии